www.ima.uz O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI
INTELLEKTUAL MULK AGENTLIGI
Shrift: A A A Surat : Yashirish Ko'rsatish Сайт ранги : О Q K Oddiy holatga
» » Узум меваларини шохчаларидан ажратиш қурилмаси ихтиро қилинди
07
апрель
2016

Узум меваларини шохчаларидан ажратиш қурилмаси ихтиро қилинди

Узум меваларини шохчаларидан ажратиш қурилмаси ихтиро қилинди
Гулистон давлат университети ходимлари томонидан узум меваларини шохчаларидан ажратиш қурилмаси ихтиро қилинди.
Мазкур моделдан қишлоқ хўжалиги, сабзавот қуритиш саноати соҳасида фойдаланилади. Моделнинг вазифаси узум доналарининг шикастланишини камайтириш ва қурилманинг технологик фойдали иш коэффициентини оширишдан иборат.
Қурилма таркибига бир биридан муайян масофада жойлашган ички ва ташқи гардишлардан иборат корпус киради. Корпус ичидаги вертикал валда устки ва унинг остида унга айнан ўхшаш пастки дисмембраторлар жойлашган бўлиб, улар ҳаракатчан ва ҳаракатсиз дискларга эга.
Дискларда ҳаммаси биргаликда контсентрик қаторлар ҳосил қилувчи бармоқлар ўрнатилган бўлиб, чеккадаги қаторларни ҳаракатчан дискларнинг бармоқлари ташкил қилади. Ҳар битта бармоқ ички гардиш билан алоқага киришадиган фракцион ролик ёрдамида айланиш имконияти билан ўқда ўрнатилган.

Ҳаммуалифлар О. Раҳматов, К. Нуриев ва А. Юсуповга ушбу қурилма ихтироси учун № ФАП 00998 рақамли патент берилди.
Matbuot xizmati
скачать dle 11.0фильмы бесплатно
Murojaat uchun

100000, Toshkent sh. Mustaqillik ko'chasi 59
Telefon: + (998 71) 232-50-50 | Faks: + (998 71) 232-50-05 | Е-mail: info@ima.uz
Materiallarni chop etishda yoxud ularni tarqatishda O'zbekiston Respublikasi intellektual mulk agentligi rasmiy veb-saytiga havola ko'rsatilishi shart!
©2011 – 2016, O'zbekiston Respublikasi intellektual mulk agentligi rasmiy veb-sayti
Barcha huquqlar himoyalangan.
So'nggi yangilanish:
 Mehmonlar: 2
Hozir saytda: 4