www.ima.uz O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI
INTELLEKTUAL MULK AGENTLIGI
Shrift: A A A Surat : Yashirish Ko'rsatish Сайт ранги : О Q K Oddiy holatga
» » Саволлар ва жавоблар

Саволлар ва жавоблар



Мен савдо мажмуаси, хизмат кўрсатиш комплекси ва озик-овкат ишлаб чиқарувчи махсулотларимга ўз савдо логотип(бренд)имни олмоқчиман. Мен танлаган бренд банд ёки бўш эканлигини қаердан билсам бўлади?



 

Товар белгиси эгалик ҳукукини олинганлиги ёки олинмаганлиги хақидаги маълумотларни 2013 йил 28 февралда Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган 12-06-15-сон хизматлар тарифи Декларацияси асосида Интеллектуал мулк агентлиги билан шартнома тузган ҳолда олишингиз мумкин.

«Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига асосан, товар белгиси рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар Агентликнинг расмий ахборотномасида эълон қилинади.

Агентлик расмий ахборотномасининг электрон шакли Агентликнинг расмий сайтида www.ima.uz жойлаштирилган бўлиб ундан фойдаланишингиз мумкин. Шунингдек, Агентлик расмий ахборотномаси Агентликнинг кутубхонасида сақланади.

 





Бир неча шахс бир-биридан мустақил равишда саноат мулки объектини яратган бўлса, патент ёки дастлабки патентга бўлган ҳуқуқ кимга биринчи бўлиб берилади?



 

Башарти бир неча шахс бир-биридан мустақил равишда саноат мулки объектини яратган бўлса, патент ёки дастлабки патентга бўлган ҳуқуқ Патент идорасига биринчи бўлиб талабнома топширган шахсга тегишли бўлади.

 





Дастлабки патент ва патент тушунчаларининг фарқи нима?




Дастлабки патент дастлабки экспертиза ўтказилганидан сўнг, патент эса — объект моҳиятан экспертизадан ўтказилганидан сўнг берилади.

 





Ихтиролар ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинадими?



 

Ҳа, агар ихтиро сифатида кўрсатилган объект, башарти у янги, ихтирочилик даражасига эга бўлса ва уни саноатда қўллаш мумкин бўлса, ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади.

 





Патент эгасининг мутлақ ҳуқуқи қачондан амал қилади?



 

Патент эгасининг мутлақ ҳуқуқи патент ёки дастлабки патент ҳақидаги маълумотлар Патент идорасининг расмий ахборотномасида эълон қилинган санадан бошлаб амалда деб ҳисобланади. Устуворлик (приоритет) санасидан ёки «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 18-моддаси қоидаларига мувофиқ белгиланадиган бошқа санадан эътиборан ҳисобланганда ихтиро патенти йигирма йил мобайнида, саноат намунаси патенти ўн йил мобайнида, фойдали модель патенти беш йил мобайнида амал қилади. Дастлабки патент устуворлик санасидан бошлаб ҳисобланганда беш йил мобайнида амал қилади.

 





Нималар ихтиро сифатида эътироф этилади?



 

Қурилмалар, усуллар, моддалар, микроорганизмларнинг штаммлари, ўсимликлар ва ҳайвонлар ҳужайраларининг турлари, илгаридан маълум бўлган қурилмалар, усуллар, моддаларнинг, микроорганизмлар штаммларининг янги мақсадда қўлланилиши ихтиро сифатида эътироф этилади.

 





Муаллифлик ҳуқуқи қандай ҳуқуқ ҳисобланади?



 

Муаллифлик ҳуқуқи бегоналаштирилмайдиган ҳамда ўзгага ўтказилмайдиган шахсий номулкий ҳуқуқ ҳисобланади.

 




скачать dle 11.0фильмы бесплатно
Murojaat uchun

100000, Toshkent sh. Mustaqillik ko'chasi 59
Telefon: + (998 71) 232-50-50 | Faks: + (998 71) 232-50-05 | Е-mail: info@ima.uz
Materiallarni chop etishda yoxud ularni tarqatishda O'zbekiston Respublikasi intellektual mulk agentligi rasmiy veb-saytiga havola ko'rsatilishi shart!
©2011 – 2016, O'zbekiston Respublikasi intellektual mulk agentligi rasmiy veb-sayti
Barcha huquqlar himoyalangan.
So'nggi yangilanish:
 Mehmonlar: 2
Hozir saytda: 4