www.ima.uz O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI
INTELLEKTUAL MULK AGENTLIGI
Shrift: A A A Surat : Yashirish Ko'rsatish Сайт ранги : О Q K Oddiy holatga
» » EHM uchun yaratilgan dasturlar va ma'lumotlar bazasi

EHM uchun yaratilgan dasturlar va ma'lumotlar bazasi

ЭҲМ учун дастурлар ёки маълумотлар базаларига нисбатан муаллифлик ҳуқуқи улар яратилгач юзага келади. ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасига бўлган муаллифлик ҳуқуқи эътироф этилиши ва рўёбга чиқарилиши учун рўйхатдан ўтказиш ёки ўзга расмиятчиликларга риоя этиш талаб қилинмайди. Муаллифлик ҳуқуқи объекти бўлмаган материаллардан (асарлардан) таркиб топган маълумотлар базасига нисбатан муаллифлик ҳуқуқи маълумотлар базасини яратган шахсларга тегишли бўлади. Бошқа шахснинг муаллифлик ҳуқуқи объекти бўлган материалларни ўз ичига олган маълумотлар базасига бўлган муаллифлик ҳуқуқи бундай материалларнинг ҳар бирига нисбатан муаллифлик ҳуқуқига риоя қилинган тақдирдагина эътироф этилади. Маълумотлар базасига киритилган материалларнинг ҳар бирига нисбатан муаллифлик ҳуқуқи сақланади. Бу материаллар маълумотлар базасидан қатъи назар ишлатилиши мумкин. Маълумотлар базасига бўлган муаллифлик ҳуқуқи бошқа шахсларнинг ушбу маълумотлар базасига кирган материаллар ва асарларни мустақил равишда танлаши ва ташкил этишига монелик қилмайди. Ҳуқуқ эгаси ўз ҳуқуқларидан хабардор қилиш мақсадида ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг биринчи бор босиб чиқарилишидан эътиборан муаллифлик ҳуқуқининг уч қисмдан: доира ёки кичик қавс ичига олинган «С» ҳарфи; ҳуқуқ эгасининг номи (исми); ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси биринчи бор босиб чиқарилган йил кўрсатилган ёзувдан таркиб топган ҳимоя белгисини қўллаши мумкин. ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаларига бўлган муаллифлик ҳуқуқи уларнинг моддий ашёсига нисбатан мулк эгалиги ҳуқуқи билан алоқадор эмас. Моддий ашёга нисбатан бўлган ҳуқуқларни ўзгаларга ҳар қандай тарзда бериш ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаларига бўлган муаллифлик ҳуқуқларидан бирортасининг ўзгаларга ўтиб қолишига сабаб бўлмайди.



Умумий маълумотлар



 

ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасига муаллифлик, шунингдек муаллифнинг (муаллифларнинг) ёки ўзга ҳуқуқ эгасининг шахсий ва мулкий ҳуқуқлари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади. ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг муаллифи (муаллифлари) ёхуд ўзга ҳуқуқ эгаси ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини модификациялашни, шу жумладан дастурни бир дастурлаш тилидан бошқа тилга ўтказишни амалга ошириш ва (ёки) амалга оширишга рухсат этиш борасида мутлақ ҳуқуққа ҳам эгадир.ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасига бўлган мулкий ҳуқуқлар шартнома бўйича ўзга жисмоний ёки юридик шахсларга тўлиқ ёки қисман ўтказилиши мумкин. Шартнома ёзма шаклда тузилади ва унда албатта қуйидагилар белгилаб қўйилади: ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасидан фойдаланиш ҳажми ва усуллари, ҳақ тўлаш тартиби ва мукофот пули миқдори, шартноманинг амал қилиш муддати. ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базасига бўлган мулкий ҳуқуқлар қонунда белгиланган тартибда мерос бўлиб ўтади.

 





Ҳужжатлар




Электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурни расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабнома ва маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари
.docYuklab olish [ Jami: 61,5 Kb | Yuklab olishlar soni: 276 ]
ЭҲМ ва МБ расмий рўйхатдан ўтказиш учун ариза намунаси
.docYuklab olish [ Jami: 63,5 Kb | Yuklab olishlar soni: 202 ]
Ўзгартириш(лар) киритиш учун ариза намунаси
.docYuklab olish [ Jami: 39,5 Kb | Yuklab olishlar soni: 114 ]
Тузатиш(лар) киритиш учун ариза намунаси
.docYuklab olish [ Jami: 39,5 Kb | Yuklab olishlar soni: 117 ]





Хизматдан фойдаланиш



Ҳозирги кунда ушбу хизмат интерактив кўринишда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштирилган. Хизматдан фойдаланиш учун ушбу ҳаволани босинг.




скачать dle 11.0фильмы бесплатно
Murojaat uchun

100000, Toshkent sh. Mustaqillik ko'chasi 59
Telefon: + (998 71) 232-50-50 | Faks: + (998 71) 232-50-05 | Е-mail: info@ima.uz
Materiallarni chop etishda yoxud ularni tarqatishda O'zbekiston Respublikasi intellektual mulk agentligi rasmiy veb-saytiga havola ko'rsatilishi shart!
©2011 – 2016, O'zbekiston Respublikasi intellektual mulk agentligi rasmiy veb-sayti
Barcha huquqlar himoyalangan.
So'nggi yangilanish:
 Mehmonlar: 3
Hozir saytda: 5