www.ima.uz O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI
INTELLEKTUAL MULK AGENTLIGI
Shrift: A A A Surat : Yashirish Ko'rsatish Сайт ранги : О Q K Oddiy holatga
» » Integral-mikroshemalar-topologiyalari

Integral-mikroshemalar-topologiyalari

Интеграл микросхема — электрон вазифаларни бажаришга мўлжалланган тугал ёки оралиқ шаклдаги микроэлектрон буюм бўлиб, ундаги элементларнинг ҳеч бўлмаганда бири фаол ҳисобланади, буюмдаги боғланишларнинг айримлари ёки барчаси бу буюм тайёрланган жисмлар таркибида ва (ёки) сиртида узвий шакл топган бўлади;
интеграл микросхема топологияси — интеграл микросхема элементларининг ва улар ўртасидаги боғланишлар мажмуининг моддий жисмда қайд этилган фазовий-геометрик жойлашуви;
ҳуқуқ эгаси — интеграл микросхема топологиясининг муаллифи, унинг меросхўри, шунингдек интеграл микросхема топологиясидан фойдаланиш мулкий ҳуқуқларини қонунга ёки шартномага асосан олган ва уларга эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс.



Умумий маълумотлар



 

Интеграл микросхеманинг қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ўзига хос топологияси интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш объекти ҳисобланади. Муаллифнинг ижодий фаолияти натижасида яратилган ва яратилган санасида интеграл микросхемалар ишлаб чиқувчи ёки тайёрловчиларга маълум бўлмаган топология бошқача ҳолат исботлангунга қадар ўзига хос деб эътироф этилади. Яратилган санасида интеграл микросхемалар ишлаб чиқувчи ёки тайёрловчиларга маълум бўлган элементлардан таркиб топган топологияга, агар бундай элементлар йиғиндиси ушбу модда иккинчи қисмининг талабларига тўла мувофиқ бўлсагина ҳуқуқий муҳофаза берилади.

 





Ҳужжатлар




Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилишга гувоҳнома олиш учун ариза
.docYuklab olish [ Jami: 78 Kb | Yuklab olishlar soni: 15 ]





Хизматдан фойдаланиш



Ҳозирги кунда ушбу хизмат интерактив кўринишда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштирилган. Хизматдан фойдаланиш учун ушбу ҳаволани босинг.




скачать dle 11.0фильмы бесплатно
Murojaat uchun

100000, Toshkent sh. Mustaqillik ko'chasi 59
Telefon: + (998 71) 232-50-50 | Faks: + (998 71) 232-50-05 | Е-mail: info@ima.uz
Materiallarni chop etishda yoxud ularni tarqatishda O'zbekiston Respublikasi intellektual mulk agentligi rasmiy veb-saytiga havola ko'rsatilishi shart!
©2011 – 2016, O'zbekiston Respublikasi intellektual mulk agentligi rasmiy veb-sayti
Barcha huquqlar himoyalangan.
So'nggi yangilanish:
 Mehmonlar: 3
Hozir saytda: 4