www.ima.uz O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI
INTELLEKTUAL MULK AGENTLIGI
» » Lisenziyalash

Lisenziyalash

     Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги "Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида”ги 222-II-сон қарорига асосан аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензияланадиган фаолият турлари бўлиб ҳисобланади.

     Мазкур фаолият турларини лицензиялаш билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиниг 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарорининг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган "Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида Низом” (кейинги ўринларда – Низом)га асосан тартибга солинади.

     Низомнинг 3-бандига мувофиқ, Мазкур Низомнинг мақсадларига кўра:> аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш; аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни сотиш; аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни прокатга бериш; фонограммаларни тайёрлаш фаолият турлари лицензияланади.

     Аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини амалга ошириш учун намунавий (оддий) лицензия берилади.

     Лицензияларни бериш, амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек уни бекор қилиш ёки қайтадан расмийлаштириш ҳақидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги (лицензияловчи орган) томонидан қабул қилинади.

     Низомнинг 5-бандига асосан, аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турлари юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

 

 

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги №72 сон қарори.

 

Қарор билан танишиш учун ушбу ҳаволани босинг.

 

Қарор билан танишиш учун ушбу ҳаволани босинг.скачать dle 11.0фильмы бесплатно
Murojaat uchun

100000, Toshkent sh. Mustaqillik ko'chasi 59
Telefon: + (998 71) 232-50-50 | Faks: + (998 71) 232-50-05 | Е-mail: info@ima.uz
Materiallarni chop etishda yoxud ularni tarqatishda O'zbekiston Respublikasi intellektual mulk agentligi rasmiy veb-saytiga havola ko'rsatilishi shart!
©2011 – 2017, O'zbekiston Respublikasi intellektual mulk agentligi rasmiy veb-sayti
Barcha huquqlar himoyalangan.
So'nggi yangilanish:
 Mehmonlar: 4
Harakat strategiyasi
Hozir saytda: 5