www.ima.uz O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI
INTELLEKTUAL MULK AGENTLIGI
Shrift: A A A Surat : Yashirish Ko'rsatish Сайт ранги : О Q K Oddiy holatga
» » ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!
13
апрель
2016

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

Ўзбекистоннинг ихтирочилари ва ўз фаолиятида инновацион технологиялар ва интеллектуал мулк объектларини самарали жорий қилган саноат корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари учун Олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, йирик саноат корхоналари ва бошқа ташкилотларда фан ва техниканинг турли соҳалари бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб бориб, ўзининг патент билан ҳимояланган ихтиро ва ишланмаларига эга бўлган профессор ўқитувчилар, олимлар, илмий ходимлар ва тадқиқотчилар ҳамда инновацион ишланмаларни ўз фаолиятларида самарали тадбиқ қилган саноат корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари учун Бутунжаҳон Интеллектуал Мулк Ташкилотининг "Энг яхши ихтиро" медали ва "Интеллектуал мулк соҳасида энг яхши корхона" мукофотига ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ.
Мазкур танловда иштирок этишни хоҳловчилар танлов шартлари ва ўтказилиш тартиби хусусида Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига мурожаат қилишлари мумкин. Танловга ҳужжатлар жорий йилнинг 2 майига қадар қабул қилинади.
Маълумки, жорий йилнинг 11-13 май кунлари Тошкент шаҳрида IX инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркаси ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур ярмарка доирасида танлов ғолиблари "Энг яхши ихтиро"* медали ва "Интеллектуал мулк соҳасида энг яхши корхона" мукофоти билан тақдирланиши кўзда тутилган.


Манзил: Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 59-уй.
Мурожаат учун телефонлар: 232 50 24, 232 50 27.

Танловда қатнашиш учун ариза намунаси: .docYuklab olish [ Jami: 43 Kb | Yuklab olishlar soni: 41 ]
Танлов регламенти (рус тилида): .docYuklab olish [ Jami: 74,5 Kb | Yuklab olishlar soni: 34 ]

*Танловнинг "Энг яхши ихтиро" йўналишида 2011-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ихтирога бўлган патентини олган патент эгаларигина иштирок этишлари мумкин.
Matbuot xizmati
 
скачать dle 11.0фильмы бесплатно
Murojaat uchun

100000, Toshkent sh. Mustaqillik ko'chasi 59
Telefon: + (998 71) 232-50-50 | Faks: + (998 71) 232-50-05 | Е-mail: info@ima.uz
Materiallarni chop etishda yoxud ularni tarqatishda O'zbekiston Respublikasi intellektual mulk agentligi rasmiy veb-saytiga havola ko'rsatilishi shart!
©2011 – 2016, O'zbekiston Respublikasi intellektual mulk agentligi rasmiy veb-sayti
Barcha huquqlar himoyalangan.
So'nggi yangilanish:
 Mehmonlar: 2
Hozir saytda: 4