www.ima.uz O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI
INTELLEKTUAL MULK AGENTLIGI
Shrift: A A A Surat : Yashirish Ko'rsatish Сайт ранги : О Q K Oddiy holatga
» » Турфирма ва меҳмонхоналар маълумотлар базаси
02
апрель
2016

Турфирма ва меҳмонхоналар маълумотлар базаси

Турфирма ва меҳмонхоналар маълумотлар базаси
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти дастурчилари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган турфирма ва меҳмонхоналарнинг маълумотлар базасини яратдилар. Мазкур базада Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган туристик фирмалар ва меҳмонхоналарнинг интернет сайтлари, почта манзиллари, телефон рақамлари, электрон почта манзиллари ҳақидаги маълумотларни қидириш учун мўлжалланган (Skype ва ICQ).
Дастур маълумотларни киритиш, тузатиш, калит сўзлар бўйича қидириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган туристик фирмалар ва меҳмонхоналар ҳақида ахборот олиш каби функционал имкониятларга эга. Мазкур маълумотлар базаси туристик фирмалар ва меҳмонхоналар ҳақида маълумот олишда сайёҳларнинг талабларини тўлиқ қондиради ва натижада уларнинг республикамизга оқимини янада ошириш имконини беради. Маълумотлар базаси синовдан яхши ўтган, ишлатишда ишончли, қулай график интерфейс билан таъминланган ҳамда фойдаланувчидан дастурлаш соҳасида махсус билимларни талаб қилмайди.

Ҳаммуалифлар — Сафаров Баходирхон ва Тухлиев Искандарга ушбу маълумотлар базаси учун № БГУ 00327 рақамли гувоҳнома берилди.
Matbuot xizmati
скачать dle 11.0фильмы бесплатно
Murojaat uchun

100000, Toshkent sh. Mustaqillik ko'chasi 59
Telefon: + (998 71) 232-50-50 | Faks: + (998 71) 232-50-05 | Е-mail: info@ima.uz
Materiallarni chop etishda yoxud ularni tarqatishda O'zbekiston Respublikasi intellektual mulk agentligi rasmiy veb-saytiga havola ko'rsatilishi shart!
©2011 – 2016, O'zbekiston Respublikasi intellektual mulk agentligi rasmiy veb-sayti
Barcha huquqlar himoyalangan.
So'nggi yangilanish:
 Mehmonlar: 0
Hozir saytda: 1