www.ima.uz O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI
INTELLEKTUAL MULK AGENTLIGI
Shrift: A A A Surat : Yashirish Ko'rsatish Сайт ранги : О Q K Oddiy holatga
» » “Инновация ва интеллектуал мулк” мавзуида БИМТ халқаро семинари бўлиб ўтди
13
май
2016

“Инновация ва интеллектуал мулк” мавзуида БИМТ халқаро семинари бўлиб ўтди

«Xalqaro Hamkorlik Markazi» АК Халқаро бизнес марказида 2016 йил 12-13 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги билан Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) ҳамкорлигида "Инновация ва интеллектуал мулк" мавзуида халқаро семинар ўтказилди.
Тадбирда БИМТ, Европа ядро тадқиқотлари ташкилоти, Испания хуқуқий мувофиқлаштириш ва халқаро алоқалар бўйича Департаменти мутахассислари, ҳамда Ўзбекистон Республикаси вакиллари – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Фанлар Академиясининг илмий-тадқиқот институтлари, Юристлар малакасини ошириш маркази, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг бир қатор институтлари ва бошқалар қатнашдилар.
“Инновация ва интеллектуал мулк” мавзуида БИМТ халқаро  семинари бўлиб ўтди

Семинарнинг мақсади тадқиқотлар ва ишланмалар натижаларининг муҳофазасини таъминлайдиган интеллектуал мулк тизимининг ролини ва илмий-техникавий ривожланишни рағбатлантиришни муҳокама қилишдан иборат бўлиб, унда БИМТ вакиллари, Испания, Ўзбекистон Республикаси мутахассислари томонидан иқтисодиёти ўтиш даврида бўлган давлатларда ииновацияларни ривожлантиришни қўллаш бўйича БИМТнинг фаолияти, ҳамда интеллектуал мулк соҳасидаги институционал сиёсат, Ўзбекистонда билимлар трансфери соҳасидаги сиёсат тўғрисидаги масалалар кенг ёритилди.
“Инновация ва интеллектуал мулк” мавзуида БИМТ халқаро  семинари бўлиб ўтди

Илмий-техникавий ижодиётга қўмаклашиш, илм-фан ва техниканинг турли соҳаларида инновацион фаолиятни рағбатлантириш, ҳамда ўз фаолиятида интеллектуал мулк объектларидан фойдаланадиган тадбиркорлик субъектларини тақдирлаш мақсадида 2016 йилнинг бошида Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг "Ихтирочилик учун” медали ва "Интеллектуал мулк соҳасидаги энг яхши корхона” мукофотини бериш учун танлов эълон қилинган эди.
13 май куни анжуман якунида танлов ғолиблари Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти томонидан "Ихтирочилик учун” медали ва "Интеллектуал мулк соҳасидаги энг яхши корхона” мукофоти билан тақдирландилар.
“Инновация ва интеллектуал мулк” мавзуида БИМТ халқаро  семинари бўлиб ўтди

"Ихтирочилик учун” медали Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари Сагдуллаев Шамансур Шахсаидович, Содиқов Олимжон Зоирович, Жахонгиров Фархад Набиевич, Валиев Набижон Валижон ўғлига топширилди.
Бутунжаҳон Интеллектуал Мулк Ташкилотининг "Интеллектуал мулк соҳасида энг яхши корхона" мукофоти Тошкент давлат техника университети жамоасига топширилди. Ушбу танловга университет профессор-ўқитувчилари ва ёш олимларининг ишлаб чиқариш корхоналарига жорий этилган ва иқтисодий самараси 12 млрд. сўмдан ортиқ бўлган 45 та патентлари тақдим этилган эди.
“Инновация ва интеллектуал мулк” мавзуида БИМТ халқаро  семинари бўлиб ўтди
Matbuot xizmati
скачать dle 11.0фильмы бесплатно
Murojaat uchun

100000, Toshkent sh. Mustaqillik ko'chasi 59
Telefon: + (998 71) 232-50-50 | Faks: + (998 71) 232-50-05 | Е-mail: info@ima.uz
Materiallarni chop etishda yoxud ularni tarqatishda O'zbekiston Respublikasi intellektual mulk agentligi rasmiy veb-saytiga havola ko'rsatilishi shart!
©2011 – 2016, O'zbekiston Respublikasi intellektual mulk agentligi rasmiy veb-sayti
Barcha huquqlar himoyalangan.
So'nggi yangilanish:
 Mehmonlar: 2
Hozir saytda: 4