www.ima.uz O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI
INTELLEKTUAL MULK AGENTLIGI
Shrift: A A A Surat : Yashirish Ko'rsatish Сайт ранги : О Q K Oddiy holatga
» » Интерактив компьютер доскаси
19
май
2016

Интерактив компьютер доскаси

Интерактив компьютер доскаси

Дастурчи Ражабов Фархат Фарманович олий, ўрта махсус таълим ва бошқа ўқитиш соҳалари учун мўлжалланган интерактив компьютер доскаси дастурини яратди. Дастур компьютер ёрдамида маъруза ва тақдимот қилиш жараёнини оддий доскада ишлаш кўринишига яқинлаштириб, янги ўқитиш технологиялари билан бойитади. Дастур махсус чизгич «бўр» ёрдамида экранли досканинг исталган жойида қўлда ёзиш; махсус маркер ёрдамида экран қисмларини рангли қилиб ажратиш, экранда тезда оддий примитивларни (чизиқ, тўртбурчак, эллипс ва ҳ.к.) чизиш, махсус "прожектор" ва "парда" ёрдамида экраннинг керакли жойини ёритиш ёки кераксиз жойларини яшириш, галереядан, фан ва техника йўналишидаги расмлари ишлатиб, тезда кўринишлар яратиш, экран кўринишларини эслаб қолиб, керак вақтда тезда кетма-кет қайта кўрсатиш, маъруза (тақдимот) жараёнини видеофильм шаклида ёзиб олиб, қайта кўрсатиш каби функционал имкониятларга эга.
Муаллифга ушбу дастур учун № DGU 03560 рақамли гувоҳнома берилди.
Matbuot xizmati
скачать dle 11.0фильмы бесплатно
Murojaat uchun

100000, Toshkent sh. Mustaqillik ko'chasi 59
Telefon: + (998 71) 232-50-50 | Faks: + (998 71) 232-50-05 | Е-mail: info@ima.uz
Materiallarni chop etishda yoxud ularni tarqatishda O'zbekiston Respublikasi intellektual mulk agentligi rasmiy veb-saytiga havola ko'rsatilishi shart!
©2011 – 2016, O'zbekiston Respublikasi intellektual mulk agentligi rasmiy veb-sayti
Barcha huquqlar himoyalangan.
So'nggi yangilanish:
 Mehmonlar: 2
Hozir saytda: 3