www.ima.uz O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI
INTELLEKTUAL MULK AGENTLIGI
Shrift: A A A Surat : Yashirish Ko'rsatish Сайт ранги : О Q K Oddiy holatga
» » Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида интеллектуал мулк соҳаси ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган конференция бўлиб ўтди
08
апрель
2016

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида интеллектуал мулк соҳаси ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган конференция бўлиб ўтди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Н.Умаров, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси А.Шодмонов, Интеллектуал мулк агентлиги директори вазифасини бажарувчи М.Бобожонов ва бошқалар мамлакатимизда интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришга доимий эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Президентимизнинг 2011-йил 24-майдаги “Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори соҳани ривожлантиришда муҳим омил бўлди. Шу асосда интеллектуал мулк обектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишнинг ҳуқуқий механизми мустаҳкамланди.
Интеллектуал мулк билан боғлиқ қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини қатъий назорат қилиш, республика ҳудудига қалбаки товарларнинг ноқонуний олиб кирилиши ва айланишига чек қўйишда ваколатли давлат органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлиги йўлга қўйилган.
Конференцияда интеллектуал мулк обектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, ҳуқуқни тан олиш, ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш, маънавий зиённи қоплашга қаратилган чора-тадбирлар таъминланаётганлиги таъкидланди. Шу билан бирга, қонунчиликда интеллектуал мулк обектларидан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи маъмурий ёки жиноий жавобгарлик чоралари назарда тутилмаганлиги, мавжуд жавобгарлик чоралари ҳозирги кун талабларига мос эмаслиги айтиб ўтилди.
Шулардан келиб чиқиб, соҳага оид қонунчиликни янада такомиллаштириш, интеллектуал мулкка оид халқаро ҳужжатлар қоидаларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш зарурлигига эътибор қаратилди.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно
Murojaat uchun

100000, Toshkent sh. Mustaqillik ko'chasi 59
Telefon: + (998 71) 232-50-50 | Faks: + (998 71) 232-50-05 | Е-mail: info@ima.uz
Materiallarni chop etishda yoxud ularni tarqatishda O'zbekiston Respublikasi intellektual mulk agentligi rasmiy veb-saytiga havola ko'rsatilishi shart!
©2011 – 2016, O'zbekiston Respublikasi intellektual mulk agentligi rasmiy veb-sayti
Barcha huquqlar himoyalangan.
So'nggi yangilanish:
 Mehmonlar: 0
Hozir saytda: 1