www.ima.uz O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI
INTELLEKTUAL MULK AGENTLIGI
Shrift: A A A Surat : Yashirish Ko'rsatish Сайт ранги : О Q K Oddiy holatga
» «IP CENTER» учебный центр

«IP CENTER» учебный центр


Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги "Интеллектуал мулк соҳасидаги кадрларни қайта ўқитиш ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича ўқув маркази" (бундан кейин - Ўқув маркази) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигини ташкил этиш тўғрисида» ги 2011 йил 24 майдаги ПҚ-1536-сон қарори билан ташкил этилди.

Ўқув маркази ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Интеллектуал мулк агентлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, Агентлик бош директорининг кўрсатмалари, шунингдек Ўқув марказининг Уставига асосан амалга оширади.
"Интеллектуал мулк асослари" малака ошириш курси Интеллектуал мулкни бошқариш асослари (патентшунослик), Интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш доирасидаги қонунчилик, Саноат мулки объектларига ҳуқуқни расмийлаштириш Интеллектуал мулк соҳасидаги патент вакилининг фаолияти каби мавзуларда олиб борилади. Малака ошириш курси 144 соатдан иборат бўлиб, ўқув курсини тугатган тингловчиларга интеллектуал мулк соҳаси бўйича малака оширилганлиги тўғрисида тегишли сертификат берилади.
"Интеллектуал мулк асослари" малака ошириш курсларида Ўқув маркази ўз фаолиятини бошлагандан буён (2011 йил сентябр) республикамизнинг турли корхона ва ташкилотларидан 200 дан ортиқ тингловчилар ўз малакасини оширдилар, жумладан Республика олийгоҳлари профессор-ўқитувчилари, ЎзР Кардиология маркази ходимлари, ЎзР патент вакиллари, ЎзР фанлар академиясининг бир қатор илмий-тадқиқот институти илмий ходимлари, ЎзР Олий аттестасия комиссияси мутахассислари ва бошқалар.
Ўқув маркази корхона ва ташкилотлар, Олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари билан келишилган ҳолда, уларни қизиктирган мавзулар бўйича 18 соатлик, 30 соатлик, 36 соатлик қисқа курслар ташкил қилади.
Шунингдек, "Ихтиролар", "Фойдали моделлар", "Саноат намуналари", "Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари, ЭҲМ учун дастурлар, "Селексия ютуқлари" каби интеллектуал мулк объектларига муҳофаза ҳужжатлари (патент, гувоҳнома) олиш учун талабномаларни расмийлаштириш ва маслаҳатлар бериш бўйича хизматлар кўрсатади.

Директор: Г.С. Вапаева 
Телефон: 0 (371) 232-50-20
E-mail: center@ima.uz
Тошкент ш., 100000, Мустақиллик, 59
Телефон: 0 (371) 232-50-20
Факс: 0 (371) 232-50-20 
Метро: Хамид Олимжон бекати | Автобуслар: № 14,17,24,58,98, Дархон бекати
Иш вақти: Душанба – жума 9:00 - 18:00 
Тушлик: 13:00 - 14:00 | шанба, якшанба дам олиш кунлари

«IP CENTER» ўқув маркази Низоми
[attachment=11:ustav_center.pdf] 

скачать софт

Murojaat uchun

100000, Toshkent sh. Mustaqillik ko'chasi 59
Telefon: + (998 71) 232-50-50 | Faks: + (998 71) 232-50-05 | Е-mail: info@ima.uz
Materiallarni chop etishda yoxud ularni tarqatishda O'zbekiston Respublikasi intellektual mulk agentligi rasmiy veb-saytiga havola ko'rsatilishi shart!
©2011 – 2016, O'zbekiston Respublikasi intellektual mulk agentligi rasmiy veb-sayti
Barcha huquqlar himoyalangan.
So'nggi yangilanish:
 Mehmonlar: 2
Hozir saytda: 3