www.ima.uz O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI
INTELLEKTUAL MULK AGENTLIGI
Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни ва Халқаро интеллектуал мулк кунига бағишланган матбуот анжумани  бўлиб ўтди
26
апрель
2016
Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни ва Халқаро интеллектуал мулк кунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди
2016 йил 26 апрелда Ўзбекистон Матбуот марказида Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни (23 апрель) ва Халқаро интеллектуал мулк кунига (26 апрель) бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ҳар йили 23 апрелда Бутунжаҳон китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни нишонланади. 1995 йил Парижда бўлиб ўтган ЮНЕСКОнинг Бош конференцияси 23 апрелда китоблар ва муаллифларга эҳтиром билдириш мақсадида барчани, айниқса ёшларни, китоб ўқишдан ҳузур топишга ва инсониятнинг ижтимоий ва маданий ривожланишига кўмаклашганларнинг тенгсиз хиссасини ҳурмат қилишга чақирди ва шу кунни Бутунжаҳон китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни деб эълон қилди.
Гидротақсимлагичнинг ўтказиш клапани
22
апрель
2016
Гидротақсимлагичнинг ўтказиш клапани
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти олимлари гидротақсимлагич ўтказиш клапанини яратдилар. Мазкур қурилма машинасозлик, трактор-автомобиль саноатида, қишлоқ хўжалиги ва йўл қурилиши машиналарида фойдаланиш учун мўлжалланган. Унинг вазифаси гидротақсимлагич ўтказиш клапанининг ишончлилигини ошириш ва тўхтамасдан ишлашини таъминлашдан иборат. Муаллифлар - Аннакулова Гулсара, Шермухамедов Абдулазиз, Астанов Бекзод, Саттаров Бунёд ва Ахмедов Шерзодга ушбу фойдали модел учун №ФАП 01078 рақамли патент берилди.
Эндокрин офталмопатияни даволаш усули
18
апрель
2016
Эндокрин офталмопатияни даволаш усули
Эндокрин офталмопатия - аутоиммун табиатли ретробулбар соҳа ва кўз олмаси мушаклари касаллиги. Илк бора эндокрин офталмопатия касаллигини XVIII асрнинг 70 йилларида К. Грейвс тавсифлаган. Шунинг учун баъзи муаллифлар ушбу потологияни Грейвс офталмопатияси деб номлашган. Яқин кунларгача эндокрин офталмопатия қалқонсимон без диффуз токсик буқоғини аутоиммун касаллик симптоми саналган. Ҳозирги кунда эндокрин офталмопатияни алоҳида касаллик ҳисобланади.
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!
13
апрель
2016
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ! ( Танловга ҳужжатлар қабул қилиш жорий йилнинг 10 май соат 11 - 00 га қадар ўзайтирилди). Ўзбекистоннинг ихтирочилари ва ўз фаолиятида инновацион технологиялар ва интеллектуал мулк объектларини самарали жорий қилган саноат корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари учун Олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, йирик саноат корхоналари ва бошқа ташкилотларда фан ва техниканинг турли соҳалари бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб бориб, ўзининг патент билан ҳимояланган ихтиро ва ишланмаларига эга бўлган профессор ўқитувчилар, олимлар, илмий ходимлар ва тадқиқотчилар ҳамда инновацион ишланмаларни ўз фаолиятларида самарали тадбиқ қилган саноат корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари учун Бутунжаҳон Интеллектуал Мулк Ташкилотининг "Энг яхши ихтиро" медали ва "Интеллектуал мулк соҳасида энг яхши корхона" мукофотига ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ. Мазкур танловда иштирок
Ўзбекистонда янги пахта териш аппарати яратилади
09
апрель
2016
Ўзбекистонда янги пахта териш аппарати яратилади
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ходимлари вертикал-шпинделли пахта териш аппаратини таклиф этдилар. Талиф этилган аппарат қишлоқ хўжалиги машинасозлигида фойдаланиш учун мўлжалланган. Унинг вазифаси янада юқорироқ агротехник кўрсаткичларга эга бўлган самарали пахта териш аппаратини яратишдан иборат. Муаллифлар ушбу таклифга патент олиш учун № IAP 2014 0076 рақамли талабнома топширдилар.
«English for pupil» электрон дарслиги яратилди
08
апрель
2016
«English for pupil» электрон дарслиги яратилди
Тошкент ахборот технологиялари университети дастурчилари «English for pupil» электрон дарслигини яратишди. Ушбу дастур мактабгача ёшдаги болалар ва бошланғич синф ўқувчиларини инглиз тилига интерактив ўқитиш учун мўлжалланган. Дарсликда инглизча-ўзбекча ва ўзбекча-инглизча луғатлар ва қизиқарли тест саволлари ёрдамида ўқувчиларга инглиз тилини интерактив ўқитиш, инглиз тили грамматикасини ва товушларни тўғри талаффуз қилишга ўргатиш, инглиз тилида гап тузиш, ўзбек тилидан бевосита инглиз тилига таржима қилиш учун тайёр формулалар мавжуд. Ушбу электрон дарслик учун муаллифлар Хайдарова Мархамат ва Хошимов Жамшидга № ДГУ 03483 рақамли гувоҳнома берилди.

Boshqa yangiliklar

10 октябрь 2017 E'lon!
Murojaat uchun

100000, Toshkent sh. Mustaqillik ko'chasi 59
Telefon: + (998 71) 232-50-50 | Faks: + (998 71) 232-50-05 | Е-mail: info@ima.uz
Materiallarni chop etishda yoxud ularni tarqatishda O'zbekiston Respublikasi intellektual mulk agentligi rasmiy veb-saytiga havola ko'rsatilishi shart!
©2011 – 2017, O'zbekiston Respublikasi intellektual mulk agentligi rasmiy veb-sayti
Barcha huquqlar himoyalangan.
So'nggi yangilanish:
 Mehmonlar: 1
gis.uz Harakat strategiyasi
Hozir saytda: 4