www.ima.uz O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI
INTELLEKTUAL MULK AGENTLIGI
Эндокрин офталмопатияни даволаш усули
18
апрель
2016
Эндокрин офталмопатияни даволаш усули
Эндокрин офталмопатия - аутоиммун табиатли ретробулбар соҳа ва кўз олмаси мушаклари касаллиги. Илк бора эндокрин офталмопатия касаллигини XVIII асрнинг 70 йилларида К. Грейвс тавсифлаган. Шунинг учун баъзи муаллифлар ушбу потологияни Грейвс офталмопатияси деб номлашган. Яқин кунларгача эндокрин офталмопатия қалқонсимон без диффуз токсик буқоғини аутоиммун касаллик симптоми саналган. Ҳозирги кунда эндокрин офталмопатияни алоҳида касаллик ҳисобланади.
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!
13
апрель
2016
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ! ( Танловга ҳужжатлар қабул қилиш жорий йилнинг 10 май соат 11 - 00 га қадар ўзайтирилди). Ўзбекистоннинг ихтирочилари ва ўз фаолиятида инновацион технологиялар ва интеллектуал мулк объектларини самарали жорий қилган саноат корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари учун Олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, йирик саноат корхоналари ва бошқа ташкилотларда фан ва техниканинг турли соҳалари бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб бориб, ўзининг патент билан ҳимояланган ихтиро ва ишланмаларига эга бўлган профессор ўқитувчилар, олимлар, илмий ходимлар ва тадқиқотчилар ҳамда инновацион ишланмаларни ўз фаолиятларида самарали тадбиқ қилган саноат корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари учун Бутунжаҳон Интеллектуал Мулк Ташкилотининг "Энг яхши ихтиро" медали ва "Интеллектуал мулк соҳасида энг яхши корхона" мукофотига ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ. Мазкур танловда иштирок
Ўзбекистонда янги пахта териш аппарати яратилади
09
апрель
2016
Ўзбекистонда янги пахта териш аппарати яратилади
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ходимлари вертикал-шпинделли пахта териш аппаратини таклиф этдилар. Талиф этилган аппарат қишлоқ хўжалиги машинасозлигида фойдаланиш учун мўлжалланган. Унинг вазифаси янада юқорироқ агротехник кўрсаткичларга эга бўлган самарали пахта териш аппаратини яратишдан иборат. Муаллифлар ушбу таклифга патент олиш учун № IAP 2014 0076 рақамли талабнома топширдилар.
«English for pupil» электрон дарслиги яратилди
08
апрель
2016
«English for pupil» электрон дарслиги яратилди
Тошкент ахборот технологиялари университети дастурчилари «English for pupil» электрон дарслигини яратишди. Ушбу дастур мактабгача ёшдаги болалар ва бошланғич синф ўқувчиларини инглиз тилига интерактив ўқитиш учун мўлжалланган. Дарсликда инглизча-ўзбекча ва ўзбекча-инглизча луғатлар ва қизиқарли тест саволлари ёрдамида ўқувчиларга инглиз тилини интерактив ўқитиш, инглиз тили грамматикасини ва товушларни тўғри талаффуз қилишга ўргатиш, инглиз тилида гап тузиш, ўзбек тилидан бевосита инглиз тилига таржима қилиш учун тайёр формулалар мавжуд. Ушбу электрон дарслик учун муаллифлар Хайдарова Мархамат ва Хошимов Жамшидга № ДГУ 03483 рақамли гувоҳнома берилди.
Узум меваларини шохчаларидан ажратиш қурилмаси ихтиро қилинди
07
апрель
2016
Узум меваларини шохчаларидан ажратиш қурилмаси ихтиро қилинди
Гулистон давлат университети ходимлари томонидан узум меваларини шохчаларидан ажратиш қурилмаси ихтиро қилинди. Мазкур моделдан қишлоқ хўжалиги, сабзавот қуритиш саноати соxасида фойдаланилади. Моделнинг вазифаси узум доналарининг шикастланишини камайтириш ва қурилманинг технологик фойдали иш коэффициентини оширишдан иборат. Қурилма таркибига бир биридан муайян масофада жойлашган ички ва ташқи гардишлардан иборат корпус киради. Корпус ичидаги вертикал валда устки ва унинг остида унга айнан ўхшаш пастки дисмембраторлар жойлашган бўлиб, улар ҳаракатчан ва ҳаракатсиз дискларга эга. Дискларда ҳаммаси биргаликда контсентрик қаторлар ҳосил қилувчи бармоқлар ўрнатилган бўлиб, чеккадаги қаторларни ҳаракатчан дискларнинг бармоқлари ташкил қилади. Ҳар битта бармоқ ички гардиш билан алоқага киришадиган фракцион ролик ёрдамида айланиш имконияти билан ўқда ўрнатилган. Ҳаммуалифлар О.
Аралаш мураккаб ўғитлар олиш усули
05
апрель
2016
Аралаш мураккаб ўғитлар олиш усули
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими ходимлари аралаш мураккаб ўғитлар олиш усулини ихтиро қилдилар. Ушбу усул минерал ўғитларни ишлаб чиқариш, айнан, минерал ўғит ишлаб чиқарадиган корхоналарда фойдаланиш учун мўлжалланган. Унинг вазифаси глауконит таркиби юқори бўлган, агрокимёвий ва товар хусусиятлари яхшиланган аралаш мураккаб ўғитлар олиш усулини соддалаштиришдан иборат. Ҳаммуаллифлар - Бауатдинов Сали, Аимбетов Нагмет, Таджиев Сайфуддин, Эркаев Актам, Реймов Ахмед, Бауатдинов Ташкенбай ва Алламбергенова Разияга мазкур усул учун № ИАП 05161 рақамли патент берилди.

Boshqa yangiliklar

06 декабрь 2017 E'lon!
Murojaat uchun

100000, Toshkent sh. Mustaqillik ko'chasi 59
Telefon: + (998 71) 232-50-50 | Faks: + (998 71) 232-50-05 | Е-mail: info@ima.uz
Materiallarni chop etishda yoxud ularni tarqatishda O'zbekiston Respublikasi intellektual mulk agentligi rasmiy veb-saytiga havola ko'rsatilishi shart!
©2011 – 2017, O'zbekiston Respublikasi intellektual mulk agentligi rasmiy veb-sayti
Barcha huquqlar himoyalangan.
So'nggi yangilanish:
 Mehmonlar: 4
gis.uz Harakat strategiyasi
Hozir saytda: 5