www.ima.uz
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ:
0 371 232 50 54
ОНЛАЙН
МУРОЖААТ
27
май
2016
"FUNNY PHYSICS" Elektron qo’llanma
«"FUNNY PHYSICS" "QIZIQARLI FIZIKA" (ingliz tilida) elektron qo’llanma» dasturi oliy va o’rta maxsus ta'lim tizimida fizika ta`lim yo’nalishi talabalar uchun ingliz tili fanining o’quv dasturi va fanni o’qitishning zamonaviy usullari asosida yaratilgan.
Трахеянинг юқори қисми чандиқли торайишида ҳиқилдоқ билан трахея орасида анастомоз қўйиш усули
25
май
2016
Трахеянинг юқори қисми чандиқли торайишида ҳиқилдоқ билан трахея
Ўзбек олимлари трахеянинг юқори қисми чандиқли торайишида ҳиқилдоқ билан трахея орасида анастомоз қўйиш усулини ихтиро қилдилар. Ихтиро тиббиёт, чунончи торакал жарроҳлик, трахеянинг чандиқли стенози бўйича операциялар пайтида фойдаланиш учун мўлжалланган.
Салқин ичимликларни сақлаш ва сотиш учун янги автоприцеп-цистерна яратилди
23
май
2016
Салқин ичимликларни сақлаш ва сотиш учун янги автоприцеп-цистерна
Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги «Parsek Plus» хорижий корхонаси ходими Наниев Вячеслав Владимирович салқин ичимликларни сақлаш ва сотиш учун автоприцеп-цистерна яратди. Мазкур модель истеъмол суюқликларини сақлаш, ташиш ва сотиш учун мўлжалланган.
Дилатацион кардиомиопатиянинг ривожланиш хавфини  аниқлаш усули
20
май
2016
Дилатацион кардиомиопатиянинг ривожланиш хавфини аниқлаш усули
Ўзбекистон Республикаси Ихтисослаштирилган кардиология маркази ходимлари дилатацион кардиомиопатиянинг ривожланиш хавфини аниқлаш усулини ихтиро қилдилар. Мазкур ихтиро тиббиёт, хусусан кардиология, дилатацион кардиомиопатиянинг энг юқори ривожланиш гуруҳига мансуб бўлган нокоронароген миокард касалликлари билан оғриган беморларни аниқлаш учун мўлжалланган.
Интерактив компьютер доскаси
19
май
2016
Интерактив компьютер доскаси
Дастурчи Ражабов Фархат Фарманович олий, ўрта махсус таълим ва бошқа ўқитиш соҳалари учун мўлжалланган интерактив компьютер доскаси дастурини яратди. Дастур компьютер ёрдамида маъруза ва тақдимот қилиш жараёнини оддий доскада ишлаш кўринишига яқинлаштириб, янги ўқитиш технологиялари билан бойитади.
Зилзила даракчиларини қайд қилиш қурилмаси
18
май
2016
Зилзила даракчиларини қайд қилиш қурилмаси
Ўзбекистон Фанлар академияси С.А.Азимов номидаги "Физика - Қуёш" илмий ишлаб-чиқариш бирлашмаси Физика-техника институти олимлари зилзила даракчиларини қайд қилиш қурилмасини яратдилар. Мазкур модель ядро физикасида, жумладан техникада космик нурларининг паст энергиялар заррачаларини тадқиқ қилиш ва бир пайтнинг ўзида нейтронлар ва зарядланган заррачалар оқимининг интенсивлигини қайд этиш, зилзилаларни қисқа муддатли прогнозлаш ва сейсмик активлик устидан назорат қилиш учун мўлжалланган.

Бошқа янгиликлар

02 май 2016 SAYQAL - Test System
13 апрель 2016 ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!