www.ima.uz O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI
INTELLEKTUAL MULK AGENTLIGI
Shrift: A A A Surat : Yashirish Ko'rsatish Сайт ранги : О Q K Oddiy holatga
Э Ъ Л О Н !
19
октябрь
2016
Э Ъ Л О Н !
     "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сон Қарорининг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган "Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида Низом”нинг VII бўлимига асосан, лицензиат "MA’RIFAT GULSHANI SAVDO SERVIS” Масъулияти чекланган жамияти томонидан лицензияларнинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги аризасига кўра Лицензияловчи органнинг 2016 йил 14 октябрдаги 28-сон Баёни 4-банди қарорига мувофиқ қуйидаги лицензиянинг амал қилиниши тугатилганлиги маълум қилинади.
02
июнь
2016
"Davlat boshqaruvi organlari xodimlarining kasb etikasi" mavzusida tadbir
O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2016 yil 2 martdagi qarori bilan tasdiqlangan "Davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari xodimlarining odob-axloq namunaviy qoidalari" ijrosini ta'minlash hamda xodimlarning estetik dunyoqarashini boyitish maqsadida O'zbekiston Respublikasi Intellektual mulk agentligida "Davlat boshqaruvi organlari xodimlarining kasb etikasi" mavzusida seminar tashkil etildi. Seminarda Mirzo Ulug'bek nomidagi O'zbekiston Milliy universiteti dosenti, falsafa fanlari nomzodi Husanov Bahodir Ergashevich so'zga chiqib, boshqaruv etikasi, boshqaruvning axloqiy talablari haqida seminar ishtirokchilariga ma'lumot berib o'tdi. Bundan tashqari Davlat boshqaruvi organlari xodimi etikasining asosiy tamoyillari, rahbar va xodimlarning halollik, adolat, mas'uliyati, burch tamoyillariga asoslangan o'zaro hamkorlik madaniyati haqida
Э Ъ Л О Н !
02
июнь
2016
Э Ъ Л О Н !
“Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”гиЎзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сон Қарорининг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган “Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида Низом”нинг VII бўлимига асосан, лицензиат “ZAVA MOBILE» Масъулияти чекланган жамияти томонидан лицензияларнинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги аризасигакўра Лицензияловчи органнинг 2016 йил 23 майдаги 23-сон Баёни 4-банди қарорига мувофиқ қуйидаги лицензияларнинг амал қилиниши тугатилганлиги маълум қилинади.
“Инновация ва интеллектуал мулк” мавзуида БИМТ халқаро  семинари бўлиб ўтди
13
май
2016
“Инновация ва интеллектуал мулк” мавзуида БИМТ халқаро семинари бўлиб ўтди
"Инновация ва интеллектуал мулк” мавзуида БИМТ халқаро семинари бўлиб ўтди «Xalqaro Hamkorlik Markazi» АК Халқаро бизнес марказида 2016 йил 12-13 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги билан Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) ҳамкорлигида "Инновация ва интеллектуал мулк" мавзуида халқаро семинар ўтказилди. Тадбирда БИМТ, Европа ядро тадқиқотлари ташкилоти, Испания хуқуқий мувофиқлаштириш ва халқаро алоқалар бўйича Департаменти мутахассислари, ҳамда Ўзбекистон Республикаси вакиллари – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Фанлар Академиясининг илмий-тадқиқот институтлари, Юристлар малакасини ошириш маркази, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг бир қатор институтлари ва бошқалар қатнашдилар.
Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни ва Халқаро интеллектуал мулк кунига бағишланган матбуот анжумани  бўлиб ўтди
26
апрель
2016
Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни ва Халқаро интеллектуал мулк кунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди
2016 йил 26 апрелда Ўзбекистон Матбуот марказида Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни (23 апрель) ва Халқаро интеллектуал мулк кунига (26 апрель) бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ҳар йили 23 апрелда Бутунжаҳон китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни нишонланади. 1995 йил Парижда бўлиб ўтган ЮНЕСКОнинг Бош конференцияси 23 апрелда китоблар ва муаллифларга эҳтиром билдириш мақсадида барчани, айниқса ёшларни, китоб ўқишдан ҳузур топишга ва инсониятнинг ижтимоий ва маданий ривожланишига кўмаклашганларнинг тенгсиз хиссасини ҳурмат қилишга чақирди ва шу кунни Бутунжаҳон китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни деб эълон қилди.
«Вазирлик ва идоралар томонидан идоравий норматий-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби» мавзусидаги илмий-амалий семинар
23
апрель
2016
«Вазирлик ва идоралар томонидан идоравий норматий-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби» мавзусидаги илмий-амалий семинар
Жорий йилнинг 20 апрел куни Интеллектуал мулк агентлигида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг масъул ходими иштирокида « Вазирлик ва идоралар томонидан идоравий норматий-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби» мавзусида илмий-амалий семинар ташкил этилди.
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!
13
апрель
2016
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ! ( Танловга ҳужжатлар қабул қилиш жорий йилнинг 10 май соат 11 - 00 га қадар ўзайтирилди). Ўзбекистоннинг ихтирочилари ва ўз фаолиятида инновацион технологиялар ва интеллектуал мулк объектларини самарали жорий қилган саноат корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари учун Олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, йирик саноат корхоналари ва бошқа ташкилотларда фан ва техниканинг турли соҳалари бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб бориб, ўзининг патент билан ҳимояланган ихтиро ва ишланмаларига эга бўлган профессор ўқитувчилар, олимлар, илмий ходимлар ва тадқиқотчилар ҳамда инновацион ишланмаларни ўз фаолиятларида самарали тадбиқ қилган саноат корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари учун Бутунжаҳон Интеллектуал Мулк Ташкилотининг "Энг яхши ихтиро" медали ва "Интеллектуал мулк соҳасида энг яхши корхона" мукофотига ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ. Мазкур танловда иштирок
«Расмий ахборотнома» бюллетенининг 2016 йил 3-сони нашрдан чиқди
12
апрель
2016
«Расмий ахборотнома» бюллетенининг 2016 йил 3-сони нашрдан чиқди
«Расмий ахборотнома» нинг 2016 йил 3-сонида қуйидаги маълумотлар: - 41 та ихтироларга талабномалар ҳақидаги; - Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган 248 та интеллектуал мулк объектлари, жумладан, 31 та ихтиролар, 11 та фойдали моделлар, 4 та саноат намуналари, 151 та товар белгилари, 49 та ЭҲМ учун дастурлар, селексия бўлимда ўсимлик навларига Ўзбекистон Республикаси патентини бериш учун қабул қилинган 1 та талабнома, ўсимлик навларига селекция ютуқларининг номларига 1 та талабнома ҳақидаги маълумотлар нашр қилинди; - товар белгилари бўйича 18 та, фойдали модел бўйича 1 та лицензия шартномалари; - ихтиро бўйича 1 та, товар белгилари бўйича 12 та ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномалар ҳақидаги маълумотлар нашр қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида интеллектуал мулк соҳаси ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган конференция бўлиб ўтди
08
апрель
2016
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида интеллектуал мулк соҳаси ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган конференция
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Н.Умаров, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси А.Шодмонов, Интеллектуал мулк агентлиги директори вазифасини бажарувчи М.Бобожонов ва бошқалар мамлакатимизда интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришга доимий эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Президентимизнинг 2011-йил 24-майдаги “Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори соҳани ривожлантиришда муҳим омил бўлди. Шу асосда интеллектуал мулк обектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишнинг ҳуқуқий механизми мустаҳкамланди. Интеллектуал мулк билан боғлиқ қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини қатъий назорат қилиш, республика ҳудудига қалбаки товарларнинг ноқонуний олиб кирилиши ва айланишига чек қўйишда ваколатли давлат органлари ва ҳуқуқни
Murojaat uchun

100000, Toshkent sh. Mustaqillik ko'chasi 59
Telefon: + (998 71) 232-50-50 | Faks: + (998 71) 232-50-05 | Е-mail: info@ima.uz
Materiallarni chop etishda yoxud ularni tarqatishda O'zbekiston Respublikasi intellektual mulk agentligi rasmiy veb-saytiga havola ko'rsatilishi shart!
©2011 – 2016, O'zbekiston Respublikasi intellektual mulk agentligi rasmiy veb-sayti
Barcha huquqlar himoyalangan.
So'nggi yangilanish:
 Mehmonlar: 3
Hozir saytda: 5